Коронавирус: Италия карантин муддатини узайтирди, касалланганлар сони камайишига умид пайдо бўлди

Италия жорий йилнинг 11 мартидан ўрнатилган умуммилий карантин тартибини Пасха байрамигача узайтирди. Шу билан бирга мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари пасайишига умид пайдо бўлди.

Душанба куни яна 4 050 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу сўнги 13 кун ичида (17 мартдан бошлаб) энг паст кўрсаткич. Бир кун аввал, якшанба куни 5 217 та янги ҳолат ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, душанба куни эпидемия бошланганидан буён энг кўп сондаги бемор – 1 590 киши касалликдан тузалди. Айни пайтда, Италия коронавирусдан касалланганлар сони 100 000 кишидан ошган дунёдаги иккинчи давлатга айланди.

Кеча ўлим ҳолатлари 812 тага етди, ўтган куни бу кўрсаткич 756 та эди.

Италия расмийлари касаллик бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт ичида ўзининг авж нуқтасига етишига ишоняпти. Ҳозирнинг ўзида ушбу мамлакат COVID- 19 касаллигидан ҳалок бўлганлар сони бўйича дунёда етакчи ўринда кетяпти.

Ҳукумат Италияда шу пайтгача 11 591 киши коронавирусдан ҳалок бўлганини билдирди.

Душанба куни мамлакатда яна 11 нафар доктор айни касалликдан вафот этиб, уларнинг сонижами 61 кишига етган.

Бу воқеалар манзарасида шу ҳафта жума куни ўз ниҳоясига етиши кутилган карантин тартиби келаси якшанба нишонланадиган Пасха байрами – 12 апрелгача чўзилди

Италияликлар уч ҳафтадан буён қатъий карантин тартиби остида яшаб келяпти : кўплаб дўконлар, бар ва ошхоналар ёпилган; кўчага фақат ўта зарурий нарсаларни олиш учун чиқишга рухсат берилади.

Мамлакат жанубдаги Пуглия вилояти губернатори ўтган шанба куни жорий чекловлар май ойигача сақланиб қолиши кераклигини айтганди.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: