Коронавирус! голланд лолалари:келаси йил кўришамиз!

            Нидерландиядаги коронавирус туфайли инқирозга учраган гул етиштирувчи фермалар сайёҳлар учун лолалардан бетакрор безак шаклида мурожаатнома тайёрлаб, тақдим этишди.Бундай ажойиб совғалар сурати ижтимоий тармоқларда вирус тезлигида тарқалиб кетди.

            Ҳар йили баҳорда гулга бурканган лолазорлар мамлакатнинг энг диққатга сазовор , сайёҳларни ўзига жалб этувчи масканларга айланарди. Дунёнинг барча нуқталаридан минг-минглаб сайёҳлар турфа шакл, ранг ва ифорга эга гулларни томоша қилиш учун атайлаб келишарди.Афсуски, бу йилга баҳорий мавсумда пандемия туфайли лолазорлардан завқланиш истагидаги меҳмонларнинг йўли беркилди.

            Мана шундай мураккаб вазиятда гул фермалари ва сайёҳлик фирмалари мижозлар учун ноодатий, ўзига хос совға ҳозирлашди. Хилма-хил гул майдонларида “кейинги йил кўришамиз”, деган улкан ёзувлар пайдо бўлди.

            “Ижтимоий тармоқларнинг кўплаб фойдаланувчилари ҳозирнинг ўзида шу гулзорларда бўлиб қолиш истагини билдиришди. Биз ҳам ўз навбатида уларни, мижозларимизни жуда соғинганимизни ғаройиб усулда изҳор этишга қарор қилдик”,-дейди сайёҳлик компанияларидан бирининг вакили Нинке Рингерема.

            Ушбу мурожаатномалар акс этган фотосуратлар кутилмаганда жуда машҳур бўлиб кетди.Бу ҳақда газеталар ёзишди, телеканалларда лавҳалар тайёрланди.Нидерландияга кела олмаётган сайёҳлар эса ўз саҳифаларида “кишига илҳом берадиган мазкур йўлланмалар уларнинг ҳаётига ранг бағишлагани”ни ёзишди.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: