Коронавирус! Футболда айрим ўзгаришлар бўлади

Коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича футбол ўйинлари ҳам вақтинча тўхтатилганини яхши биласиз. Энди айрим давлатлар секин-аста миллий чемпионат баҳсларини тиклаб, мавсумни якунлаб қўйишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шу боис ФИФА лигалар масъуллари ва бошқа ташкилотчиларга бўлажак учрашувларда баъзи истиснолар қўлланилиши мумкинлигини тавсия қилмоқда. Уни қабул қилиш ёки қилмасликни ўзлари ҳал этади.  Масалан, ўйинчи алмаштиришни 3 кишидан 5 кишига ошириш мумкин. Бу узоқ вақт давом этган танаффусдан сўнг футболчиларнинг формасини тезроқ тиклаб олишига шароит туғдиради. 

Шуниндек, хоҳловчилар ушбу мавсум охиригача VARдан воз кечиб туришса бўлади. Чунки видеокузатув бўйича масъул ҳакамлар одатда жуда тор хонада ишлашади. Пандемия даврида бу уларнинг соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин.

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши ФИФАнинг ушбу таклифларини қўллаб-қувватлади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: