Коронавирус футболчилар орасида руҳий хасталик хавфини оширмоқда –FIFPro

Халқаро Профессионал футболчилар ассоциацияси (FIFPro) бош котиби Йонас Баер – Хоффманнинг айтишича, пандемия футболчилар орасида руҳий хасталик хавфини оширмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, футболчилар учун хавотирлар ва турли психологик муаммолар бутун аҳолига нисбатан кўпроқ ошади. Чунки кўпчилик учун бу кескин ва беқарор иш. Коронавирус эса бу вазиятни янада кучайтиради.

“Ҳозирда ёлғиз қолган ва ўз ватанидан узоқда бўлган ёш футболчилар жуда кўп. Уларни тез – тез қўллаб – қувватлашмайди ва уларнинг аксарияти ўз шартномаларини 1 йил муддатга тузган. Бу футболчиларда ушбу мавсумдан кейин бирон бир даромад оладими ёки йўқми, деган хавотирни уйғотади”, - деди FIFPro раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб Европадаги қатор чемпионатлар тўхтатилди. Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси баҳслари ҳам шулар қаторига киради. Бундан ташқари, 2020 йилда ўтиши режалаштирилган Европа чемпионати мусобақаси ҳам 2021 да ўтказиладиган бўлди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: