Коронавирус энди мушукларда ҳам аниқланмоқда

Хитойлик олимлар коронавирус инфекцияси нафақат одамларга, балки баъзи ҳайвонларга ҳам юқиши мумкинлигини аниқлашди. Маълум бўлишича, Ухандаги бошпанасиз мушукларнинг 15 фоизида коронавирус топилган.

Тадқиқот натижалари bioRxiv илмий журналида нашр этилди.

Ветеринар шифокорлар COVID -19 эпидемиясидан олдин 102, пандемиядан кейин эса 39 мушукнинг қон намуналарини текширишди. Маълум бўлишича, инфекция тарқалишидан олдин ҳайвонларда бу вирус бўлмаган, аммо одамлар орасида касаллик тарқалганидан сўнг 102 мушукнинг 15 тасида коронавирус қайд этилган.

Олимларнинг таъкидлашича, коронавирусга чалинган мушукларнинг барчаси вафот этган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: