Коронавирус четдан келтирилган мевалардан ёки уй жониворларидан юқиши мумкинми?

АОКА ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби мутахассиси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Вирус банан ва бошқа четдан келтириладиган мевалардан, сут ва сут маҳсулотлари, ҳамда гўшт маҳсулотларидан ёки қушлар ва жониворлар билан алоқа орқали юқиши мумкинми?

Жавоб: Йўқ. Бироқ меваларни ювиб ейиш, сутли маҳсулотлар яроқлилик муддатига эътибор қаратиш, жониворларни ушлагандан сўнг қўлни албатта совунлаб ювиш, гўштни истеъмол қилишдан аввал яхшилаб пишириш мақсадга мувофиқ.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: