Коронавирус:блогер қиз ҳашаматли ҳаётидан воз кечиб, шифокор бўлди

Таниқли британиялик блогер коронавирус пандемияси даврида шифокор бўлиш учун ҳашаматли ҳаётидан воз кечди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

            24 ёшли Сепии Самайининг сўзларига кўра, у шу ёзда Лондон университетини тамомлагандан сўнг тиббий муассасада ишлай бошлайди ва вақтини тўлиқ тиббиётга бағишлайди. Қизнинг сўзларига кўра, у касалхонада амалиёт бошлашдан олдин 13 мамлакатга боришни режалаштирган, аммо карантин туфайли сафари бекор қилинган.

            “Мен сизга қимматбаҳо кийим кийишингиз, вақтичоғлик қилишингиз ва бир вақтнинг ўзида жиддий ишлашингиз мумкинлигини кўрсатишни яхши кўраман”, деди қиз. У айни дамда энг яхши шифокор бўлишни хоҳлайди.

            Апрель ойида “Мисс Англия 2019” унвони соҳибаси коронавирусга қарши курашиш учун шифокор сифатида ишга қайтиши маълум бўлди. Қизнинг сўзларига кўра, у ҳамкасбларидан ишга қайтишни сўраб хабарлар қабул қила бошлаган. У маъмурлардан коронавирусга курашишда ёрдам бериш учун уни ватанига юборишни сўради ва унинг илтимоси бажарилди.   


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: