Коронавирус биринчи бўлиб қайси аъзоларни зарарлайди?

Касалликларнинг назорат ва профилактика қилиш маркази (СDС) мутахассисларининг маълум қилишича, ҳозирги кунда коронавирусларнинг бир қанча типлари мавжуд. Юқори нафас йўлларини зарарловчи вируслар ҳам шулар жумласидан. COVID – 19 штамми янги бўлишига қарамай, у биринчи навбатда бурин билан томоққа “зарба беради”.

Доктор Риши Десаининг сўзларига кўра, касалликнинг илк аломатларини шамоллаш белгилари билан адаштириб қўйиш мумкин. Жумладан, бурун битиши, тумов ва томоқда оғриқ пайдо бўлади. Бироқ вақт ўтиши билан аломатлар фарқ қила бошлайди. Асосий аломатларига юқори тана ҳарорати, доимий қуруқ йўтал, нафас сиқиши ва кўкрак қафасидаги оғриқ киради, деб ёзади “Ехрrеss”.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: