Коронавирус: баланд овозда гапириш ёки йўталиш хавфлими?

Суҳбат пайтида коронавирус юқиши мумкин, суҳбатдошнинг баланд овози инфекциянинг тезлигига таъсир қилади. Бу ҳақда Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган янги тадқиқотда маълум қилинди.

Aмерика Қўшма Штатларидаги Миллий Соғлиқни Сақлаш Институтлари мутахассислари суҳбат пайтида одамнинг оғиз бўшлиғида томчилар шаклида тўпланадиган суюқлик пайдо бўлишини аниқладилар. Бир дақиқалик баланд суҳбатда мингга яқин вирусни ўз ичига олган томчилар атрофга тарқалди. Олимларнинг тавсифига кўра, бундай томчилар ҳавода 8 дақиқа, баъзан эса 14 дақиқадан кўпроқ бўлиши мумкин.

Олимлар тадқиқотлар натижасида шундай хулосага келишди: баланд овозда гапириш, қаттиқ йўталиш ёки аксириш коронавирус тарқалишига ёрдам беради.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: