Коронавирус ҳайвондан одамга ўтиши қайд қилинди

Нидерландия қишлоқ хўжалиги вазири Карола Схаутеннинг парламентга мактубида ёзилишича, Нидерландияда норка – қоракузандан одамга коронавирус ўтиши ҳолати қайд қилинган. Коронавирусга қоракузанлар кўпайтирилувчи ферма ишчиси чалинган.

Мактубда касалланган ишчининг ҳолати маълум қилинмаган. 

Схаутен мактубда вазирликнинг коронавирус ҳайвонлардан одамларга ўтмаслиги ҳақидаги аввалги хабари хато бўлганини тан олган. Шу билан бирга у коронавируснинг ҳайвонлардан одамларга ўтиши хавфи минимал деб баҳоланишини қўшимча қилган.

Таъкидланишича, апрелда Нидерландиянинг Шимолий Брабант провинциясидаги қоракузан кўпайтирилувчи иккита фермадаги қоракузанларда коронавирус аниқланган. Ҳайвонларда коронавирус аломатлари, жумладан нафас олиш билан муаммолар ва юқори ўлим даражаси кузатилган.

Ўшанда ҳукумат ферма ишчиларида коронавирус аломатлари кузатилгани сабабли вирус қоракузанларга одамлардан юққан бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Инфекциянинг тарқалишига йўл қўймаслик учун қоракузанлар ва чиқиндиларни фермадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланган, фермалар жойлашган ҳудудларга кириш ёпилган. Бундан ташқари, шифокорлар қоракузанлар кўпайтирилувчи жойлар яқинида сайр қилмасликни тавсия қилишган.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: