Коронавирус ҳақида рост ва нотўғри фактлар

Айни дамда бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сурмоқда. Табиийки, бу вирус ҳақида ҳар хил манбаларда турлича маълумотларни ўқиш мумкин. Таассуфки, коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлар ҳам учраб туради. Ана шу маълумотларга ишониб қолиш эса салбий оқибатларга олиб келиши тайин. Хўш, бу вирус ҳақидаги қайси маълумотлар рост-у, қайси бирига ишониш керак эмас?

Нотўғри: совуқ ва қорли об-ҳавода янги коронавирус йўқолади.

Тўғри: атроф-муҳит ҳарорати ёки об-ҳаводан қатъи назар, соғлом одамнинг тана ҳарорати 36,5-37 даражани ташкил қилади. Шунинг учун, совуқ ҳавода қолиш коронавирус инфекцияси ёки бошқа касалликларга қарши курашишга ёрдам беради деб ишониш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

Нотўғри: Кокаин COVID-19 дан ҳимоя қилишга ёрдам беради

Тўғри: кокаин хавфли ён таъсирга эга дори. Шу боис ундан фойдаланиш соғлиқ учун хавфлидир.

Нотўғри: коронавирус тангалар ёки банкноталар каби объектлар орқали юқиши мумкин

Тўғри: дастлабки маълумотларга кўра, COVID-19 нарсалар юзасида бир неча соат давомида фаол бўлиб қолади. Агар касал одам аксирса ёки йўталса, ёки унга тегса, объектда коронавирус излари, албатта, пайдо бўлади. Гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда, нарсаларга (шу жумладан, тангалар, банкноталар ва банк карталарига) тегиниб, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи жуда кам. Инфекциядан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули — қўлларни алькоголли антисептик ёки совун ва сув билан яхшилаб ювишдир.

Нотўғри: янги коронавирус ҳаво орқали узоқ масофаларга тарқалиши мумкин

Тўғри: COVID-19 - бу нафас йўллари вируси, биринчи навбатда ҳаво томчилари, яъни беморнинг нафас олиш тизимидан чиқарилган томчилар билан, масалан, йўталиш ёки акса уриш, тупук томчилари ёки бурун бўшатиш орқали юқишдир. Катта масса туфайли бу томчилар ҳаво орқали катта масофани босиб ўтолмайди. Аммо инфекция ювилмаган қўллар билан кўзлар, оғиз ёки бурунга тегиниш натижасида пайдо бўлиши мумкин.

Хитойдан хат ва посилка олиш хавфсизми?

Ҳа, бу хавфсиз. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, коронавирус буюмлар устида узоқ вақт қололмайди.

Уй ҳайвонларидан коронавирусни юқтириб оламанми?

Ҳозирги кунда уй ҳайвонлари COVID-19 ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ, улар билан алоқа қилгандан кейин қўлингизни совун ва сув билан ювиш тавсия этилади. Бу сизни кўплаб кенг тарқалган бактериялардан ҳимоя қилади.

Бурунни шўр сув билан мунтазам чайиш коронавирус инфекциясидан ҳимоя қила оладими?

Бурунни шўр сув билан мунтазам ювиш янги инфекциядан ҳимоя қилишга ёрдам бериши айтилган илмий далиллар йўқ.

Саримсоқ COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қиладими?

Саримсоқ маълум бир микробларга қарши хусусиятларга эга табиий маҳсулотдир. Шунга қарамай, ҳозирги коронавирус авж олган пайтда уни профилактика воситаси сифатида ишлатиш самарадорлиги тўғрисида бирон бир маълумот йўқ.

Янги коронавирусни, асосан, кекса одамлар юқтиришлари ҳақиқатми?

Барча ёш тоифалари вакиллари COVID-19 билан касалланишлари мумкин. Кекса одамлар ва баъзи хасталиклардан азият чекувчиларда (масалан, астма, диабет, юрак касаллиги) коронавирус инфекциясининг оғир шакллари ривожланиши хавфи юқоридир.

Антибиотиклар коронавируснинг олдини олиш ва даволашда самаралими?

Йўқ, антибиотиклар вирусларга таъсир қилмайди. Улар сизга фақат бактериал инфекцияни даволашга имкон беради.

Коронавирус инфекциясининг олдини олиш ёки даволаш учун дорилар борми?

Ҳозирги вақтда COVID-19 ни даволаш учун тавсия этилган дорилар йўқ.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: