Коронавирус +30 °С иссиқда инфекцион фаоллигини йўқотади

Коронавирус +30 °С иссиқда ўзининг инфекцион фаоллигини йўқотади, деб хабар қилди Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи муассаса - Роспотребнадзор. RT хабарига асосан. 

"Янги коронавирус SARS-CoV-2 иссиқ ҳавони ёқтирмайди ва +30 °С даража иссиқда ўзининг инфекцион фаоллигини йўқотади. Шунингдек +70 даража иссиқда вирус мутлақ фаоллигини йўқотади", - дейилган муассаса хабарида. 

Шунингдек, кам даражали намлик ва қуёш нурлари ҳам коронавирус йўқ бўлиб кетишига олиб келади. дейилган мутахассислар хулосасида. 

Бироз олдин Россия метерология маркази ҳам ҳаво ҳарорати исиши билан коронавирус фаоллиги пасайишини башорат қилишган эди. 


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: