Коронавирус 3 сценарий бўйича тугаши мумкин — эпидемиолог

Чикаго университети эпидемиологи Сара Кобе коронавирус эпидемиясини тўхтатишнинг турли сценарийларини келтирди. Бу ҳақда Scientific American хабар берди.

Биринчи сценарий бўйича, вирус мутацияга учрайди ва камроқ хавфли бўлади. Мисол сифатида, мутахассис 1918 йилда 50 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келган "испаниялик аёл" пандемиясини келтирди. Вақт ўтиши билан касаллик одатий мавсумий гриппга айланди.

Иккинчи сценарий чеклов чоралари туфайли вирус устидан ғалаба бўлиши мумкин. Мутахассиснинг таъкидлашича, 2002-2003 йилларда SARS-CoV коронавируси самарали эпидемиологик назорат натижасида кенг тарқалмади ва қурбонлар сони нисбатан кам эди.

Учинчи сценарий — бу инфекция тарқалишини тўхтатадиган вакцина яратиш. Кобе кенг қамровли эмлаш кампанияси туфайли олди олинган 2009 йилги чўчқа гриппи пандемиясини эслади. Оқибатда грипп "испаниялик аёл"нинг тақдирини такрорлади ва мавсумий касалликка айланди.

"Коронавирус билан курашда 50 фоиз муваффақият ҳукуматнинг қанчалик самарали чоралар кўриши ва одамларнинг шу чора-тадбирларга риоя қилишига боғлиқ. Муваффақиятнинг яна 50 фоизини эса фан таъминлаши керак", дея қўшимча қилди у.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: