Хорватия сайёҳлик мавсумини ўтказиб юбориши мумкин

Хорватияга ҳар йили май ойидан октябргача бўлган муддатда миллионлаб сайёҳлар келади. Аммо бу йил бундай бўлмайди.

Глобал карантин чоралари Хорватия ҳукуматига туризм соҳасидан яхшигина фойда олиш имконини бермаяпти. Сайёҳлик мавсуми айни авж оладиган бир паллада пляжлар ҳувиллаб қолган. Ресторан ва кафелар ёпиқ.

Мамлакатнинг курорт шаҳарчаларида фақатгина махаллий аҳолини кўриш мумкин. Меҳмонхона эгалари эса барча хавфсизлик чоралари кўрилганини ва улар мижозларни қабул қилишга тайёр эканликларини билдирмоқда.

Аммо халқаро чегаралар ёпилгани туфайли сайёҳлар келишининг иложи йўқ. Ҳукумат 1 июндан бошлаб қўшни Словения билан чегарани очишни режалаштирмоқда. 


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: