Хонанда коронавирусдан жабрланган мухлисларга 1000 доллардан хайрия қилмоқчи

Америкалик хонанда Карди Би Instagram’даги саҳифаси орқали Fashion Nova мода бренди билан ҳамкорликда коронавирусдан азият чекаётган мухлисларига ёрдам беришини маълум қилди.

Хонанда 20 майга қадар умумий сумма миллион долларга етмагунча ҳар соатда кимгадир минг доллар ўтказиб беради.

“ Карди Бидан минг доллар” акциясига Fashion Nova бренд сайти орқали ариза бериш мумкин.

Шунингдек, хайрия акциясида иштирок этишнинг шартлари бор: ариза берувчининг Instagram’ аккаунти очиқ бўлиши керак, чунки Карди Бининг шахсан ўзи аризаларни кўриб чиқади.

“Мен ушбу пулларни сизга ҳақиқатдан ҳам кераклигини текшираман. Шунинг учун мени алдашга уринманг”,- деди хонанда мухлисларига мурожаатида.

Бу Карди Бининг иккинчи хайрия лойиҳаси. Аввалроқ хонанда Coronavirus қўшиғидан тушган барча маблағни пандемиядан азият чекаётганларга беришини айтган эди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: