Хитойлик олим коронавируснинг энг хавфли хусусиятини ошкор қилди

Хитойлик вирусолог олим Чжун Наньшань ОАВга коронавируснинг энг хатарли хусусияти ҳақида сўзлаб берди. Бу инфекциянинг юқиш тезлиги жуда юқори эканлигидир.

Докторнинг шу мазмундаги фикрларини “РИА Новости” Хитойнинг “Huanqiu” порталига таяниб келтирган.

Чжун Наньшаннинг айтишича, коронавируснинг юқумлилик даражаси ва тезлиги ОРВИ ва мавсумий грипп билан боғлиқ одатий хоссаларга қараганда анча хавфли. Айнан шунинг учун ҳам ушбу вирус ўта хатарли ҳисобланади.

Шунингдек, мутахассис коронавирус билан самарали курашиш учун зарур бўладиган тўрт усулни ҳам санаб ўтди: барвақт ҳимояланиш, барвақт аниқлаш, барвақт ташхис қўйиш ва вақтида ихоталаниш.

Бу чора-тадбирлар амалий жиҳатдан ифодаланганда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ҳароратни ўлчаб туриш, зарарланганларни касалхонага алоҳида палатага ётқизишни назарда тутади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: