Хитой олимлари коронавируснинг махфий ташувчиларини маълум қилди

Хитой олимларининг фикрича, болалар коронавирус инфекциясини махфий ташувчилари бўлиши мумкин экан. Чунки уларда бу касаллик аломатларсиз ўтади ва атрофдагиларга юқиш эҳтимоли юқори бўлади. Бу ҳақда MedicalXpress нашри хабар бермоқда.

Хитойнинг Гуанжоу шаҳридаги болалар маркази мутахассислари коронавирус аниқланган оилаларга мансуб бўлган 2 ойликдан 15 ёшгача бўлган 745 нафар болани текширувдан ўтказган.

Таҳлил натижаларига кўра, улардан 10 нафари касалликка чалингани маълум бўлган. Бироқ болаларнинг биронтасида ҳам касалликнинг очиқ белгилари кузатилмаган. Уларда кучли иситима бўлмаган, бўғимларида оғриқ турмаган ва қувватсизликни ҳис қилишмаган. Шунингдек, катталардан фарқли равишда болаларда нафас олиш қийинлашмаган. Зотилжамнинг оғир кўриниши ҳам бирорта болада кузатилмаган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирус касалликка чалингани яширин қолган боладан катталарга ўтиши мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: