Хитой коронавирусни тўхтата оладиган дори ишлаб чиқармоқда

Хитой лабораторияси олимлари антитаначаларга асосланган янги коронавирусга қарши дорини ишлаб чиқмоқдалар. Уларнинг фикрига кўра, дори коронавирус инфекциясининг пандемиясини тўхтата олади. Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.

Тадқиқотчилар, ишлаб чиқилаётган дори нафақат тикланиш вақтини қисқартириши, балки қисқа муддатли иммунитет билан таъминлаши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Пекин университети Геномиканинг илғор инновациялар маркази директори Санни Сенинг сўзларига кўра, унинг жамоаси 60 нафар даволанган беморларнинг қонидан ажратилган нейтраллаштирувчи антитаначалардан фойдаланади. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ушбу препарат ҳайвонларда синовдан муваффақиятли ўтмоқда.

“Биз зарарланган сичқонларга нейтраллашувчи антитаначаларни қўллаганимизда, беш кундан кейин организмдаги вирус 2,5 минг марта камайди”, дейди Санни Се.

Олимнинг таъкидлашича, препаратнинг клиник синовлари Австралия ва бошқа мамлакатларда ўтказилади. У жорий йилда фойдаланишга тайёр бўлиши мумкин.

“Умид қиламизки, ушбу зарарсизлантирувчи антитаначалар пандемияни тўхтата оладиган дори бўлади“, дейди Се.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: