Хитой коронавирусга қарши иккинчи вакцинани синовдан ўтказади

Хитой ҳукумати илгари COVID -19 га қарши инактивацияланган клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичларини маъқуллади, деб хабар беради “Пенпай”нашри.

Таъкидланишича, бу хитойлик мутахассислар клиник синовларни ўтказишга рухсат олган янги турдаги коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган вакцина.

Хитой фармацевтика гиганти Sinopharm Group аъзоси бўлган Wuhan Institute of biological Products иловаси килиник синовларни биринчи ва иккинчи босқичлари учун дастлабки тасдиқни олди .

Синов учун тасдиқланган биринчи вакцина Ҳарбий Тиббиёт Академиясини академиги Чен Вей бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган. Чен Вей гуруҳи 26 январь куни Уҳан шаҳрига келиб, COVID -19 ни назорат қилишда самарали бўлиши мумкин бўлган вакцинани ишлаб чиқишни бошлади .

Коронавируснинг янги турига қарши Хитойда ишлаб чиқилган биринчи вакцинани клиник синовлари март ойининг ўрталарида бошланган ва унда 36 кишидан иборат 3 гуруҳга бўлинган 108 кўнгилли иштирок этган. Клиник синовлар 2020 йил 16 мартдан 31 декабргача бўлиб ўтади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: