Хитой: Бутун дунё ЖССТ кўрсатмаларига амал қилса, COVID-19 июнда йўқ қилинади

COVID-19 коронавирусининг тарқалишидан кейин Хитой одатий ҳаётга қайтмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб завод ва фабрикалар, йирик савдо марказлари ва ресторанлар ишламоқда, театр, музей, боғ ва аттракционлар очила бошлади. Ҳафта бошидан бери Хитойнинг 28 провинциясида сайёҳлар учун 3.7 мингдан ортиқ диққатга сазовор жой очилди. Бу коронавирус сабаб ёпилган жойларнинг қарийб 30 фоизини ташкил этади. Шанхайда Ботаника ва Ҳайвонот боғлари яни ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “The Telegraph” газетаси ёзмоқда.

Тўғри, ҳозирча туристтлар сони чекланган. Бироқ нашрнинг ёзишича, Шайхай музейи кунига икки мингдан зиёд одамни қабул қилаётган бўлса, Тарих музейи эса уч минг, Хитой маданияти музейи эса беш минг одамни қабул қилмоқда. Шунингдек, музейда бўлиш вақти ҳам чегараланган: икки соатдан ортиқ қолмаслик керак. Бундан ташқари, барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари шарт ва уларнинг иситмаси, албатта, текширилади, дейди “qalampir.uz”.

Маълумотга кўра, бугун Хитойда коронавирусга чалинган 88. 5 фоиз бемор соғайди. Сўнги кунларда инфекция тарқалган Хубэй провинциясида бир марта ҳам касалланиш ҳолати қайд этилмади.

ХХРнинг етакчи мутахассисларининг ишонч билдиришича, агар бутун дунё ЖССТ кўрсатмаларига амал қилса ва коронавирусга қарши барча зарур чоралар қўлланилса, инфекция жорий йилнинг июнь ойига келиб бутунлай йўқолади.

Манба: aniq.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: