Хитой ғалабага яқин –25 март куни Хубэйда карантин бекор қилинади

Хитой ҳукумати 25 март куни Хубэй провинциясига кириш ва чиқишга бўлган чекловни бекор қилади. Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасининг бугун, 24 март куни эълон қилинган баёнотига кўра, 8 апрелдан эътиборан Ухандаги чекловлар ҳам олиб ташланади.

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи тўлиқ тузалди.

Ҳужжатга кўра, ушбу қарор минтақада эпидемиологик вазият яхшиланиши фонида қабул қилинди. “25 март куни соат 00:00 дан (24 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00) Хубэй провинциясидаги йўлларда чекловлар олиб ташланади ва кириш – чиқишдаги транспорт ҳаракати тикланади. Ухань тумани бундан мустасно”, дейилади маълумотда.

Шунингдек, 8 апрель куни соат 00:00 дан ( 7 апрель куни Тошкент вақти билан 21:00) Ухандаги транзит йўлларида ҳаракатланиш чекловлари олиб ташланади. Шаҳарга кириш – чиқиш учун транспорт алоқаси тикланади.

Хубэй провинцияси ва Уханда 23 январда карантин жорий этилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга 81405 нафар киши чалинди. 73306 киши шифо топган бўлса, инфекция оқибатида 3277 киши вафот этди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: