Кембриж тадқиқотчилари COVID-19 геномида уч турдаги инфекция агентини аниқлашди

Кембриж университети тадқиқотчилари COVID-19нинг 150 та геномини ўрганишди ва уч турдаги инфекция агентини аниқлашди.

Бу турларга А,В ва С индексларини беришди. Улар бир-биридан аминокислоталар кетма-кетлигида фарқланиб, геномдаги мутациялар туфайли бу ўзгаришлар юзага келди.

А тури – кўршапалаклар популяциясида айланиб юрадиган коронавирусга энг яқинроқ бўлиб чиқди. Таъкидланишича, у тўғридан-тўғри ёввойи типдаги коронавирусдан келиб чиққан. Уни SARS-CoV-2 “авлоди” деса бўлади.

В тури-А туридан келиб чиққан ҳолда, иккита асосий мутацияларда “қариндоши”дан фарқ қилади. Айнан у Ухань шаҳрида эпидемияни келтириб чиқарди. Натижада, В тури Осиё учун характерли бўлиб қолди, дунёнинг бошқа қисмларида эса у кенг тарқалмади. Олимларнинг фикрига кўра, бунинг сабаби-дунё аҳолисининг қолган қисми ушбу вирусга қарши иммунологик қаршиликка эга бўлиши мумкин.

Кейинчалик В тури С тур мутациясига учради. Италия, Франция, Буюк Британия ва Швециядаги беморларда бу тур биринчи марта аниқланди, аммо Хитойда бу тур умуман йўқ. Маълум бўлишича, А ва С турлари Шарқий Осиёдан ташқарида тарқалган ва асосан Европа ва АҚШда учрамоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: