Каронавирусга қарши вакцина устида бир нечта давлат олимлари ишлаяпди

Коронавирус пандемиясини аниқлаш учун нисбатан самарали тест ўтказиш ва энг муҳуми вакцина ишлаб чиқиш учун олдинга қадам қўйиляпди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг килиник тажрибалар маълумотлари асосида шу пайтгача коронавирус билан боғлиқ 508 та тадқиқот ўтказилди. Бу тадқиқотларда коронавирусга қарши дори топишдан тортиб касаллик ва карантиннинг рухий таъсирига қарши кураш мавзулари ҳам ўрин олган.

Сешанба куни Оксфорд унверситети олимлари коронавирус таҳлили бўйича янги усулни ишлаб чиқанларини эълон қилишди. Бунга кўра, вирус билан гумонланган шахсни текшириб, 30 дақиқада натижасини билиш мумкин бўлади. Оксфорд унверситети олимлари уни хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиққан.

Вирусга қарши вакцина намуналари АҚШ ва Исроилда синовдан ўтказиляпти. Шунингдек, Россиядаги Қозон федерал университети ва Англиядаги Кембриж унверситетлари ҳам вакцина ишлаб чиқиш учун ҳаракат қилишяпти.

Манба: Соф .уз



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: