Карантин Жануби-Шарқий Осиёда экологиянинг яхшиланишига сабаб бўлмоқда

Коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин ва бошқа чеклов чоралари Жануби-Шарқий Осиёдаги мегаполисларда экологик вазиятни сезиларли даражада яхшилади. “Энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази” эълон қилган маърузада гап шу ҳақда боради. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, март ойи ўрталаридан май ойининг бошларигача азот оксиди (NO2) даражаси Жакарта, Куала-Лумпур, Манила шаҳарларида ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда анча камайган. Экспертларнинг фикрича, бу саноат ишлаб чиқариш суръатлари пасайгани ва транспорт ташувларининг қисқаргани сабабли юз берган. Масалан, Малайзия пойтахтида ушбу кўрсаткич қарийб 60 фоизга, Филиппинда 45 фоизга тушган бўлса, Индонезияда пасайиш 40 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Сингапурда 30 фоиз, Таиландда 20 фоиз пасайиш кузатилган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Камбожа ҳамда Лаосда ушбу кўрсаткич ўзгаришсиз қолган. Чунки ушбу икки мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли чеклов чоралари жорий қилинмаган.

Маърузада қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Жануби-Шарқий Осиёда экологик вазиятнинг ёмонлиги туфайли келиб чиқадиган касалликлардан ҳар йили 800 минг киши ҳаётдан кўз юмади.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: