Карантин: Туркияда ёши 65дан ошган шахсларнинг кўчага чиқиши тақиқланди

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 670 нафарга етган.

 Туркия ҳукумати коронавирус юқтириш хавфи сабабли ёши 65дан ошган шахсларни кўчага чиқишини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.

"Якшанба соат 00.00дан бошлаб ёши 65дан ошган ҳамда сурункали касалликлари бўлган шахсларнинг кўчага чиқиши ва паркларда, боғларда ҳамда шунга ўхшаш очиқ майдонларда сайр қилишлари тақиқланади”, -дейилади хабарда.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 670 нафарга етган.

11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавирусини пандемия деб эълон қилди. Бутун дунё бўйича 234 мингдан ортиқ киши бу касалликка чалинди, 10 мингга яқин киши вафот этди.

Манба: aniq.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: