Канаданинг биринчи хоними коронавирусдан соғайиб кетди

Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг хотини Софи Грегуар Трюдо коронавирусдан тузалди. У бу хақда ўз Фейсбукида маълум қилди.

“Сизлар учун 2 та яхши хабарим бор: ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Оттава Соғлиқни сақлаш департаменти ва менинг врачим тиббий кўрик натижаларим ижобий эканини айтди”, деб ёзди Трюдо хоним.

Шунингдек, у қўллаб – қувватлаган ва соғлиги ҳақида қайғурган барчага миннатдорлик изҳор қилди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: