Канадалик олимлар коронавирус кўпайишини блокловчи препаратни топди

Канаданинг Альберта университети олимлари СOVID-19 коронавирусининг кўпайишини блокловчи дори воситасини топди. Тадқиқот натижалари Journal of Biological Chemisty илмий журнали сайтида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, гап Эбола безгагини даволаш учун яратилган “Ремдесивир” (RDV) дори воситаси ҳақида кетмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, мазкур дори РНК тузилиши коронавирусникига ўхшаш Яқин Шарқ респиратор синдроми (МЕRS) ва SARS-CoV атипик пневомиясига қарши синовдан ўтказилган.

“Биз SARS-CoV, МARS-CoV ҳамда SARS-CoV-2’ дан деярли бир хил натижаларни олдик”,–дейилади тадқиқотда.

Вирусологларнинг сўзларига кўра, “Ремдесивир”ни СOVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 вирусига қарши тўғридан- тўғри таъсир кўрсатувчи восита сифатида баҳолаш мумкин. Олимлар мазкур препаратни клиник синовдан ўтказиш зарурати ҳақида маълум қилган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: