Изоляция даврида қандай қилиб тўғри овқатланиш фойдали?

Карантин вақтида ўз-ўзини изоляция қилиш саломатлик учун фойдали эканлиги диетологлар ҳам тасдиқлади. Муҳими, истеъмол қилинадиган маҳсулотларга эътибор қаратилса бас. Кунлик рационга сабзавот ва мевалар қўшиш, шунингдек, аста –секин нон маҳсулотлари ва ширинликлардан воз кечиш зарур. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ошқозонга тушадиган юкни камайтиради.

“Ошқозонга ҳаддан ташқари юк тушириш иммун тизимини шикастлайди . Таомланишда аста –секин сабзавот ва меваларга ўтинг. Бундан ташқари баҳор фаслида организм кўпроқ витаминлар талаб қилади, шунинг учун сиз нафақат янги, балки музлатилган сабзавотларни, шунингдек мева ва резаворларни ҳам тановил қилишингиз мумкин. Шунингдек, кўкатлар ва турплар жуда фойдали, улар сизнингдиетангизга фаол равишда киритилиши керак. Нон маҳсулотлари, айниқса, ширинликларни қисқартириш зарур ”, деди шифокор-диетолог, шифокор –терапевт Екатерина Белова.        

Унинг сўзларига кўра, ширинликлар қуритилган мевалар ёки мевали пишириқлар билан алмаштирилиши керак.

Мева ва сабзавотларнинг фойдалари ва уларни “карантинли диета”га киритиш зарурлиги ҳақида диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Елена Чедия ҳам айтиб ўтган.

“Овқатланиш жуда муҳим. Нонушта пайтида олма ва нок истеъмол қилиш тавсия қилинади. Сўнгра нонушта ва тушлик ўртасида кичик тановул қилиб олинг. Унда ҳам олма ва салат бўлиши шарт”, деди мутахассис.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: