Ижтимоий масофаланиш (social distancing) нима?

Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг фикрига кўра, ижтимоий масофаланиш ( social distancing) – коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг муҳум чора. Ижтимоий масофаланиш нима ва унга қандай риоя қилиш керак?

Дунё мамлакатлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида аҳолининг ўзаро яқин масофада бўлишларини олдини олиш чораларини кўришмоқда. Бу чора “ижтимоий масофаланиш” деб номланган.

The New York Times нашри томонидан ижтимоий масофаланиш вирусга қарши курашда қандай ёрдам бериши ва унинг қоидалари ҳақида тиббиёт мутахассисларининг фикрини ўрганди.

           

Ижтимоий масофаланиш нима? Оддий қилиб айтганда, бу одамлар орасидаги тактиль алоқаларни чеклаш, улар ўртасидаги масофани 2 метр атрофида сақлашдир. Бундан ташқари, жамоат транспортларидан фойдаланмаслик, уйдан туриб ишлаш, оммавий тадбирлар ва одамлар кўп йиғиладиган жойларга бормаслик – буларнинг барчаси ижтимоий масофаланишга киради.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: