Италиянинг таниқли нашри оппоқ муқова билан чоп этилди

Машҳур “Vogue” журналининг италянча версияси ўз тарихида биринчи марта суратсиз, оппоқ муқова билан чиқди. Сурат нашрнинг инстаграммдаги аккаунтида пайдо бўлди.

Журнал муҳаррирлари таъкидлашича, тўлиқ оқ муқованинг чоп этилиши расмларнинг етишмаслиги туфайли эмас. Балки бу оқ ранг “бир вақтнинг ўзида кўп нарсаларни англатади”: ҳурмат, қайта туғилиш, шунингдек, бу жой ва вақтни акс эттириш учун.

“Шифокорлар ва ҳамширалар ҳаётларини хавф остига қўйишиб, беморларни даволашади ва дунё абадий ўзгаради”, дейилади постда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: