Италиялик аёлга тошбақасини сайр қилдиргани учун жарима солинди

Италия карабинерлари томонидан 60 ёшли аёл карантин қоидасини бузиб тошбақасини сайр қилдириб юргани учун жаримага тортилди. Воқеа Рим шаҳрида бўлди, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ.

Яқинда Францияда ҳам шундай воқеа кузатилган эди. Франциялик мушугини сайр қилдириб юрганда полициячилар томонидан тўхтатилган эди.

Шаҳарнинг шарқий қисмидаги кўчаларнинг бирида карабинерлар тошбақа сайр қилдириб юрган аёлни учратади. Аёлнинг тушунтиришига қарамай, тартиб посбонлари тошбақани сайр қилдириб юриш карантин тартибларини бузиш, деб ҳисоблашди. Corriere della Sera газетасининг ёзишича,”тошбақа, бу ит эмас”. Тошбақанинг эгаси жаримага тортилди ва уйига қайтди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: