Италияга ёрдам кўлами кўпаймоқда

Росия матбуотининг хабар беришича, коронавирусдан кўп азият чекаётган Италияга хорижий давлатлардан келаётган ёрдам кўлами кенгаймоқда. Росиянинг Италиядаги элчихонасининг хабарига кўра, ўз бағрига росиялик тажрибали шифокорларни олган ҳамда тиббий анжомлар юкланган самолёт Римдан 30 км узоқликдаги аэропортга қўнган.

Шунингдек, Италияга   коронавируснинг ўчоғи бўлган Хитойдаги Ухань шаҳрида ишлаб ўзига хос тажриба тўплаган хитойлик шифокорлар ҳам етиб келган. Миср, Ҳиндистон, Германия давлатларидан тиббий ниқоблар келтирилмоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: