Италия йил охиригача хорижликлар учун ёпилди

Италия чегараларини очиш тўғрисидаги қарор мамлакатдаги ва қўшни минтақалардаги эпидемологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади, деди Маданият ва туризм вазири Дарио Франческини.

La Repubblica газетасига берган интервьюсида у коронавирус эпидемиясиннг авжига чиққанидан кейин ҳам мамлакат нормал ҳаётга тезда қайта олмаслигини тан олди.

Унга кўра, фуқаролар СОВИД-19га қарши тасдиқланган вакцина пайдо бўлмагунча турмуш тарзини ўзгартириши керак.

Вазир ушбу ёзда италияликлар денгиз қирғоғида дам олишларига умид қилмоқда, аммо мамлакат йил охиригача чегараларни ёпмоқчи.

Франческини май ойида Италияда музейлар ишини қайта тиклашга ва тарихий обидаларни зиёрат қилишга рухсат беришлари мумкинлигини билдирди, аммо бу имкониятдан фақат Италия фуқаролари фойдаланишлари мумкин бўлади, холос.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: