Испаниялик энг кекса онахон 113 ёшида коронавирусни енгди

Испаниянинг энг кекса фуқароси ҳисобланган 113 ёшли Мария Браньяс коронавирусдан соғайди. Март ойида Испанияда қаттиқ изоляция режими жорий этилганидан сўнг Мария Браньясга коронавирус ташхиси қўйилган, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги.

Хабарга кўра, Мария Браньяда касалликнинг енгил аломатлари бўлган. 113 ёшли онахон 1918-1919 йилларда грипп пандемиясини, Испания фуқаролик урушини (1936-39) бошдан кечирган, эндиликда эса коронавирусни ҳам мағлуб қилди.

Браньянинг қизининг сўзларига кўра, у ҳозир ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Мария Браньяс 1907 йилда Мексикада туғилган. Биринчи жаҳон уруши пайтида улар журналист отаси билан Испания шимоли-шарқидаги Жирона вилоятига кўчиб ўтишади.

Мария Браньянинг учта фарзанди бор, улардан бири яқинда 86 ёшга тўлди.  Онахоннинг 11 набираси бўлиб, улардан энг каттаси 60 ёшда, чеваралари эса 13 нафар. Ҳозир у Олот шаҳридаги қариялар уйида яшайди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: