Испанияда аср билан юзлашган онахон коронавирусдан тузалиб чиқди

Юз ёшни қоралаган аёл коронавирусдан соғайиб, уйига жавоб берилди. Бемор Астурия вилоятининг Авилес шаҳридаги касалхонада даволанган, деб хабар берди Мухториятлар ҳамжамияти соғлиқни сақлаш департаменти.

“Бугун биз учун қувончли кун. Сан Агустин де Авилес Университети касалхонасида COVID -19 вирусига чалинган биринчи бемор тузалиб чиқди. Гап 100 ёшга кирган аёл ҳақида бормоқда”, –дейилади соғлиқни сақлаш департаментининг Тwitterда тарқатган хабарида.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: