Испания қачон одатий ҳаёт тарзига қайтади?

Испания ҳукумати коронавирус сабабли жорий этилган карантин чораларини 26 апрелдан юмшатишни ва мамлакатни олдингидек ҳаёт тарзига қайтаришни бошлайди. “El Pais” ёзишича, бу ҳақда 8 апрель куни Испания молия вазири Мария Хесус Монтеро маълум қилди.

Унинг айтишича, фавқулодда вазиятнинг узайтирилган муддати тугайдиган 26 апрелдан, фуқаролар ўз одатий ҳаёт тарзиларига қайта бошлашлари учун, бошқа “прогрессив чоралар”ни қабул қилишга киришилади.

Вазирнинг айтишича чекловлар, экспертларнинг хулосаларига таянилиб, коронавирус қайта кўпайиб кетишининг олдини олиш учун, секин-аста камайтириб борилади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: