Ҳиндистонда шифокорларга миннатдорлик сифатида вертолёт ва самолётлардан атиргул япроқлари сочилди

Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазирлигида маълум қилинди. Атиргул япроқлари, шунингдек, Деҳлидаги 12 та шифохона устидан сочилган.

Шунингдек, “коронавирусга қарши курашаётган жангчилар” шарафига пойтахт узра учтадан Lockheed C-130, Су-30 МКИ, МиГ-29 ва Jaguar ҳарбий самолётлари учиб ўтган.

Кечга яқин бу акцияга ҳарбий-денгиз флоти қўшилади – Мумбайда 5 та кема чироқларини ёқиб, сигнал ракеталари учиради ва сиреналарини ёқади. Кемаларда, шунингдек, “Ҳиндистон коронавирусга қарши курашаётган жангчиларидан миннатдор” деган ёзувли плакатлар ёйилади.

Шунингдек, акцияда Ҳиндистон соҳилбўйи қўриқлаш бўлинмалари, 25 та ҳудудда жойлашган кемалар, вертолётлар иштирок этади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: