Германия эпидемияни назоратга олди

Германия соғликни сақлаш вазири Йенс Шпан мамлакат эпидемияни назоратга олганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вирусни янгидан юқтириб олаётганлар сони камаймоқда. Шу билан бирга коронавирусдан вафот этганлар сони Европадаги бошқа давлатларга нисбатан жуда кам. Мутахассислар Германия ютуқлари сири ўз вақтида ташкил қилинган кенг миқёсдаги текширишлар олиб борилганининг натижаси деб ҳисобламоқдалар.

Германия карантин қоидаларини юмшатишни бошлади. Мамлакатда келаси ҳафтадан унчалик катта бўлмаган дўконлар очилади, май ойи бошидан мактабларда таълимни қайта ташкил қилиш режалаштирилган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: