Ганада завод ишчиси 533 нафар ҳамкасбига коронавирус юқтирди

Коронавирусга йўлиққан одам балиқни қайта ишлаш заводидаги 533 нафар ишчига касаллигини юқтирган. Воқеа Африка ғарбида, Гананинг порт шаҳри — Темада содир бўлган.

Ушбу давлат президенти Нана Акуфо-Аддо олтинчидан еттинчи майга ўтар кечасида коронавирус 921 кишида аниқланганини ва шуларнинг аксарияти балиқ заводида юз берганини таъкидлади.

Гана — Африкада коронавирус энг кўп қайд этилиши бўйича олтинчи ўринда (ЖАР, Миср, Марокаш, Жазоир, Нигериядан кейин). Шу пайтгача 4 399 та ҳолат рўйхатга олиниб, 378 нафари соғайиб кетган, қурбонлар — 22 нафар.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: