Франциялик эркак Испанияга пиёда йўл олди. Нега?

Франциянинг Перпигнян шаҳрида яшовчи фуқаро коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинган пайтида сигарет чеккиси келиб қолди.Шу боис Испания билан чегара ҳудудда яшайдиган эркак Испанияга пиёда йўл олди, аммо...

“Европа ҳақиқати”нинг хабар беришича, Франциянинг чегарадош минтақаларида чекувчилар кўпинча Испаниядан сигарет сотиб олишади, чунки у сигарет арзонроқ . Қаҳрамонимиз ҳам карантинга қарамай, француз тоғларидан пиёда йўл олди. Лекин Пиреней тоғларида йиқилиб, майда буталар ичида ўралиб қолди ва тез ёрдам чақирди.

Эркакнинг қутқариш учун расмийлар вертолётни жалб қилишди. Полиция маълумотларига кўра, эркак чегаранинг яқинида “ҳолдан тойган ва қалтираган” ҳолда топилган. Энди у карантин шартларини бузганлиги учун 135 евро миқдорида жарима тўлайди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: