Францияда коронавирусга қарши дори муваффақиятли синовдан ўтказилди

Француз олимлари COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган SARS-COV-2 коронавирусига қарши препаратни муваффақиятли синовдан ўтказди. Мутахассисларнинг тадқиқотлари “International Journal of Antimicrobial Agents”да нашр этилди.

Маълум қилинишича, тадқиқотда инфекцияни антималариал дорилар гидроксихлорохин ва азитромициннинг комбинацияси билан даволаш усули синовдан ўтказилган. Бу моддаларнинг вирусга қарши самарадорлиги тўғрисида кўплаб шифокорлар, хусусан , хитойликлар хабар берган эди.

Юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилган тадқиқотда коронавируси юқтирган ёки вирус аломатлари бўлганлар иштирок этди. Тадқиқот иштирокчиларининг 16 нафари асосан антибиотиклар қабул қилди.Қолган 14 киши гидроксихлорохинни ўн кун ичди, бундан ташқари улардан олтитаси қўшимча равишда азитромицинни қабул қилди.

Мазкур даволаниш натижасида бешинчи кун гидроксихлорохин ва азитромицин комбинациясини қабул қилган беморлар тузалиб кетди (синов SARS-COV-2 ни аниқламади). Шунингдек, тўққизинчи куни назорат гуруҳидаги беморлардан бири даволанди, улар еттинчи кунгача азитромицинни қабул қилмаган.

Тадқиқот муаллифлари бу дастлабки натижалар эканини, бироқ умид борлигини таъкидлаб ўтишган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: