Европада ҳолат яхшиланмоқда

Кўҳна қитъанинг бир қатор давлатларида коронавирус аста-секин чекинаётганини қайд этишмоқда. Масалан,Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель COVID-19 касаллигига қарши курашда “мўъжаз муваффақият”га эришганини таъкидлади.

Айтишларича, мамлакат ҳукумати карантин ҳолатини юмшатиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширишга тайёр турибди.

Кейинги ҳафтадан ГФРда кичик савдо нуқталари, шунингдек автосалонлар, китоб дўконлари, сартарошхоналар, ҳайвонот боғлари, маданий муассасалар,кутубхона ва архивлар ишлай бошлайди.

4 майдан кейин мактаблар очилади. Таълим жараёни аста-секин тикланади, дастлаб юқори синф ўқувчилари учун дарслар йўлга қўйилади. Ресторан, бар, клуб, театр ва концерт заллари ҳозирча ёпиқ бўлади. Ибодат билан боғлиқ диний объектларга қўйилган чекловлар ҳам ҳали бекор қилинмайди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: