Енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати қолдирилди

Шу йилнинг 6 -15 августь кунлари АҚШнинг Орегон штатида ўтказилиши режалаштирилган енгил атлетика бўйича дунё биринчилиги 2022 йилга қолдирилди. Бу ҳақда расмий МОҚ маълум қилди.

Мутасаддиларнинг бундай қарор қабул қилишларига асосий сабаб Токио -2020 олимпиадасининг 2021 йилга кўчирилишидир. Шу сабабдан чемпионат ҳам бир йилга кечиктирилди.

“Биз Япония раҳбарияти ва Токио -2020 ташкилий қўмитасининг Олимпиадани 2021 йилда ўтказилиши билан боғлиқ қарорини тўлиқ қўллаб – қувватлаймиз. Бу вақт спортчилар учун айни муддао. Негаки улар ўзларини спорт формаларини тўлиқ тиклаб олиш ва машғулотлар билан янада кўпроқ шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Биз барчамиз келишган ҳолда бир биримизни тушунишимиз лозим. Ҳозирги пайтда биз айнан шу шиор билан, Орегон штатида бўлиб ўтиши керак бўлган ЖЧнинг янги санасини ташкилий қўмита билан кўриб чиқмоқдамиз”, – деб фикр билдиришди Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: