Энг яқин дўстининг видеоқўнғироғи коронавирусга чалинган одам ҳаётини сақлаб қолди

            Англиянинг Ливерпуль шаҳрида яшовчи одам “Face Time” орқали дўсти билан видеомулоқотда бўлади. Унинг ранг-рўйидан аҳволи оғирлашганини тушунади. “Тез ёрдам” чақириб, унинг ҳаётини сақлаб қолади. Бу ҳақда “Liverpool Echo” нашри хабар берди.

            57 ёшли Дерек Кэмпбелл ёлғиз ўзи квартирасида изоляцияда бўлган. Иккинчи ҳафтанинг охирида британиялик йўтала бошлаган. Қариндошларига қулоқ оғриғидан шикоят қилган. Кэмпбелл ягона шошилинч хизматига қўнғироқ қилган. Бироқ нафас олишга қийнала бошлагунга қадар уйда даволанишни айтишган.

            Кэмпбеллнинг ўша пайтда Австралияда бўлган қизи Саманта отасига тинмай қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўраб турган. Бу вақтга келиб отасининг тана ҳарорати кўтарилган, ҳид билиш қобилияти йўқолган, галлюцинация бошланганига қарамай, қизига “ўзимни яхши ҳис қиляпман”, деб алдаган. Бироқ бир неча кундан бери овқатланмаганидан мадорсизланиб қолганди. Йиғиштирилмаган квартираси эса “қўрқинчли фильм саҳналарини” эслатарди.

            Энг яқин дўсти Терри Жонсон ҳам Кэмпбеллнинг саломатлигидан қайғуриб, “Face Time” орқали видеомулоқотда бўлишга аҳд қилади. Терри дўстининг аҳволини кўрган заҳоти “Тез ёрдам” чақиради.

“Унинг юзи мурданикига ўхшаб қолганди”,– деб эслайди Жонсон.

Кэмпбеллга янги типдаги коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилди. Британияликнинг аҳволи шу даражада ёмонлашиб кетганидан беш кун сунъий кома ҳолатида бўлган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун уч ҳафта курашди. Кўплаб асоратларга қарамай бемор соғайиб кетди. Уни шифохонадан чиқаришди. Энди унга яқинлари ғамхўрлик қилишмоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: