Энди машиналар “техосмотр” дан ўтказилмагани учун жарима олинмайди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора – тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши”нинг 6- сонли баёни талаблари асосида республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Маъмурий амалиёт, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш (техник кўрикдан ўтказиш) бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди.

ЙҲХББ белгиланган муддатларда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ҳамда техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмаслигини маълум қилди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: