Дунёда коронавирус билан касалланишнинг охирги муддатлари маълум қилинди

Коронавирус инфекциясининг фаоллиги апрель ва май ойларида сезиларли даражада пасайиши мумкин. Ушбу фикрни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош штатдан ташқари мутахассиси Николай Брико билдирди.

Унинг фикрича, вирусни юқтириш ҳолатлари йилнинг фаслига қараб турлича қайд этилади. Мавсум ўзгариши билан унинг [вирусининг] фаоллиги пасаяди, дея унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.

Мутахассис коронавирус инфекцияси дунё аҳолисининг ярмидан кўпига таъсир қилиши мумкин деган тахминга шубҳа билан қаради. Унинг фикрига кўра, бу ҳолат ўрта асрларда, яъни инфекция назоратсиз бўлган пайтда содир бўлиши мумкин эди.

Аммо ҳозирда мамлакатда вирусни тўхтатиш ва уни назорат қилиш бўйича турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, юқтирганларнинг деярли 80 фоизида инфекциянинг енгил тури аниқланган.

Шунга қарамай, Брико нафақат коронавирус хавфини эътиборсиз қолдирмасликка чақирди, балки ваҳима қўзғамасликни ҳам маслаҳат берди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: