Дуа Липадан карантинда амал қилиш учун 6 тавсия

Хонанда Дуа Липа Gurls Talk онлайн подкастидаги иштирокида карантин вақтида психологик саломатликка эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, тавсиялар билан бўлишди, деб ёзади Vogue нашри.

Ҳаммасини борича қабул қилинг

Аниқ режалар тўсатдан бекор бўлиши жуда ғалати туюлиши мумкин. Аммо бироз вақт ўтганидан кейин ҳаммаси унчалик ёмон эмаслиги, шунчаки, вазият бироз секинлашишни тақозо қилаётгани, кутиш ва сабрли бўлиш кераклигини тушунасиз.

Тўғри хулоса чиқаринг

«Бундай вазиятда биз атрофдагиларга аввалгидан ҳам меҳрибонроқ бўлдик ва бу яққол сезилмоқда. Содир бўлаётган ҳодисаларнинг яхши томонини кўра билиш ва тўғри хулоса чиқаришга умид қиламан. Айнан мавжуд вазият сабаб одамлар ўртасидаги меҳр кучайгандек. Буни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳатто танимаган одамларга ҳам ижобий, илиқ муносабатда бўлаётганларидан билиш мумкин».

Жадвал тузинг ва унга риоя қилинг

Хонанда ўзи амал қилаётган кун тартибидан келиб чиқиб, бошқаларни ҳам шунга чорлаган. «Мен ва дўстларим эрталаб уйғонишимиз билан FaceTime орқали тонгги жисмоний тарбия машқларини биргаликда бажарамиз. Жараёнда ўзимизни бир жойдадек ҳис қиламиз ва бу қайсидир маънода ҳаётимизни енгиллаштиради», — дейди Липа.

Ижтимоий тармоқлардан дам олинг

Дуанинг айтишича, агар ушбу маслаҳатга ўзи амал қилмаганида иккинчи альбомни ёза олмаган бўларди. Шундан келиб чиққан ҳолда у ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни камайтиришни маслаҳат беради.

Кундалик тутинг

Унинг маслаҳатига биноан дафтар ёки қоғоз олиб хаёлингизга нима келса, барини туширинг. Ўйларингизда қандайдир чуқур маъно бўлиши шарт эмас.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: