COVID-19 га қарши курашда Германия тажрибасининг сири

Кўпчилик Германияда коронавирусга қарши кураш самарадорлиги (Италия, Испания ва Франция билан таққослаганда) соғлиқни сақлаш тизими сифати билан боғлиқ, деб ҳисоблашади. Бироқ асосий омил — омад ва кучли давлат хизмати тизими мавжудлиги ҳисобланади.

Муҳим омиллардан яна бири — аксарият инфекция юқтирган одамларнинг ёши ҳисобланади. Беморларнинг ўртача ёши 46 ёш атрофида бўлган.

60 ёш ва ундан юқори бўлган беморлар 16-18 фоиздан ошмаган. Улардан атиги бир нечтасигина жонлантириш бўлимида даволанишга муҳтож бўлишган. Германияда аксарият кекса одамлар фарзандларидан алоҳида мустақил яшашади ва бу кекса ёшлиларнинг оммавий зарарларниш хавфини камайтирган.

Немис олимлари, сиёсатчилари, ОАВ вакиллари ва жамоатчиликнинг тезкор саъй-ҳаракатлари билан бир қаторда, фуқароларнинг карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилиши инфекция эпидемиясининг авж олишига тўсқинлик қилди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: