COVID-19 қайси давлатга кириб бормади?

Ҳозиргача 18 та давлатда COVID-19 коронавируси билан касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. 4 апрель куни Жонс Хопкинс номидаги Америка университети маълумотлари шуни кўрсатмоқда.

Маълумотларга кўра, қуйидаги давлатларда коронавирус ҳолати аниқланмаган. Булар : Вануату,Яман, Кирибати, Шимолий Корея, Комор,Лесото,Маршалл ороллари, Микронезия,Науру, Палау,Самоа, Сао Томе ва Принсипи, Сулаймон ороллари, Тожикистон, Тонга, Туркманистон, Тувалу ва Жанубий Судан. Ушбу давлатларда ҳали касаллик аниқланмаган бўлса ҳам зарур чора –тадбирлар кўрилган.

Экспертларнинг фикрига кўра, баъзи мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг иложи йўқ. Қуролли можаролар туфайли бир қатор бошқа мамлакатлар, масалан, Яман учун статистик маълумотларни тўплаш қийин.

Шу билан бирга, ушбу мамлакатларнинг аксарияти ташқи дунё билан алоқалари чекланган кичик орол давлатлар ҳисобланади. Уларнинг аксариятига одамлар деярли ташриф буюрмайди. Шунинг учун, ушбу орол – давлатларга хориждан касаллик келиши кузатилмайди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: