Чилида коронавирусни аниқлаш учун жуда арзон ва тезкор тест яратилди

CОVID-19 аломатларидан бири ҳид билиш қобилиятини йўқотишдир. Вирусни юқтириб олган одамларда касаллик аломатлари сезилмаслиги мумкин. Аммо улар ҳидларни фарқлай олмай қолиши коронавируснинг белгиларидан бири ҳисобланади.

Чилилик олимлар бу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда коронавирусга чалинган беморларни аниқашда ёрдам берадиган жуда арзон ҳамда тезкор тест тизимини яратдилар. Пойтахт Сантягодаги университетда CОVID-19 ни одамнинг ҳид билиш қобилиятини текшириш орқали аниқлайдиган тест тўплами ишлаб чиқилди.

“Коронавирус аломатлари яширин кечган беморларнинг кўпчилиги фақатгина анозмияни (ҳид билиш қобилиятини йўқотиш) бошдан кечирганлар. Уларни йўтал ҳам, иситма ҳам безовта қилмаган” дейди Чили католик университети тадқиқотчиси Эдуардо Агосин.

Ушбу тест тизимида текширилаётган одам олтита бир-бирига жуда ўхшаш ҳидни ҳидлайди. Агар у фақат учтагина ҳидни фарқлай олса, демак, у касалликка чалинган бўлади. Албатта, иситмаси кўтарилган ёки ҳид билиш қобилиятини йўқотган барчада ҳам коронавирус бўлмаслиги мумкин. Аммо, бу тест тизими вирус белгилари юзага чиқмаётган ва касалликни тарқатиб юрган беморларни аниқлашда қўл келади.

Бу текширувдан ўтиш атиги 30 сент туради. Бу эса катта хажмда тест тизими ўтказилиши керак бўлган давлатлар учун ажойиб вариантдир. Касаллик кенг миқёсда тарқалганлиги эҳтимоли бор мамлакатлар аллақачон ушбу тест тизимига қизиқиш билдирмоқдалар.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: